Ота-онага оқ бўлишwww.hidoyat.comDeprecated: Function eregi_replace() is deprecated in /home/ozbalshia/public_html/page.php on line 99 Deprecated: Function split() is deprecated in /home/ozbalshia/public_html/page.php on line 103 Аллоҳ таоло айтди: "Уларга қараб "уф" тортманг ва уларнинг (сўзларини) қайтарманг" (Исро: 23). 3 – Ота-она бирон ишга буюрган пайтда уф тортиш ва уларга қаттиқ гапириш. Буни бу тарк этиш, Роббимиз ўргатган одоблардандир. Қанча-қанча одамлар бор, улар ота-онасининг талабларини қилсаларда, аввал "Уф!" деб оладилар. Аллоҳ таоло айтди: "Улараг қараб "уф" тортманг!" (Исроъ: 23) 4 – Ота-она ҳузурида хўмраймаслик ва аччиқ билан пешоналарни тириштирмаслик. Баъзи одамлар ўтиришларда очиқ чеҳрали, сертабассум, гўзал ахлоқли ва сўзларнинг ширинларини танлайдиган бўлсаларда, уйларига киришлари ва ота-оналари олдида ўтиришлари биланоқ ҳолатлари бутунлай ўзгаради, ҳаловатлари йўқолади, кечиримлилиги кетиб, қўпол ва ҳаёсизлиги келиб қолади. Унга шоирнинг қуйидаги сўзлари муносиб келади, маъноси: Айримлар бегонага хўп "қариндош"дир Яқинларига эса хўп бағритошдир.
|