Ота-онага оқ бўлишwww.hidoyat.comЙўқса, саховатли ва шарафли инсон ўз наслу-насаби билан фахрланади. Зотан, карам соҳиби бўлган инсонлар, яхшиликни ҳеч қачон унутмайдилар. 24 – Ота-онага қўл кўтариш Бу ҳаракат бағритош, қалби қора, қалбида раҳму-шафқат ва ҳаё қолмаган, мурувватсиз ва ғурурсиз инсонлардангина содир бўлиши мумкин. 25 – Ота-онани қариялар уйига жойлаштириш Бу – инсон баданини титратиб, сочларини тикка қиладиган разил иш бўлиб, қалбида эзгуликнинг асари ҳам бўлмаган фарзанддан содир бўлади, холос. 26 – Ота-она баъзи гуноҳ ишларга мубтало бўлганларида уларга насиҳат қилмай, ўз ҳолларига ташлаб қўйиш Бу хато ва камчиликдир. Ота-она кофир бўлсалар ҳам, уларга яхшилик қилиш вожиб. Шундай экан, улар мусулмон бўлишлари билан бирга уларда баъзи камчиликлари бўлса, қандай жим турилади?
|