Ота-онага оқ бўлишwww.hidoyat.comDeprecated: Function eregi_replace() is deprecated in /home/ozbalshia/public_html/page.php on line 99 Deprecated: Function split() is deprecated in /home/ozbalshia/public_html/page.php on line 103 8 – Роҳат ва хотиржамликни суйиш Айрим одамлар, фақатгина роҳатлари учун, олдиларидаги кексайган ёки касалванд ота-оналаридан қариялар уйига жойлаштириш ёки бошқа бир уйга қўйиш ёхуд бошқа бир йўл билан "қутулмоқчи" бўладилар. Ҳақиқий роҳат ота-она билан бирга бўлиш ва уларга яхшилик қилишда эканини билмайдилар. 9 – Ўта нозик табиат бўлиш Баъзи фарзандлар ўта нозик табиат бўлиб, уйдаги бирон кишининг хато қилишини таҳаммул қила олмайди: ойна синса ёки уй жиҳозларидан бири бузилса ўта қаттиқ аччиқланади ва уйни остин-устин қилади. Бу ҳам ота-онани безовта қилиб, уларни ҳафа қилади. Шунингдек айрим одамлар ота-онанинг буйруқларидан хусусан ота-онанинг ҳар иккиси ёки улардан бири қўпол бўлса, бош тортадилар. Натижада, улар сабабли бола сиқилади ва улардан узоқлашади. 10 – Ота-оналарнинг фарзандларига яхшилик қилишларида етарли ёрдамчи бўлмасликлари Баъзи ота-оналар фарзандларининг яхшилик қилишларига кўмак бермайдилар. Фарзандлари яхшилик қилса, уларни рағбатлантирмайдилар. Ота-онанинг зиммамиздаги ҳақлари бениҳоя кўпдир. Уларни адо этиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бироқ, фарзандлар ота-оналари тарафидан кўмак, тарғиб ва дуони кўрмас эканлар сустлашиб, ота-онага яхшилик қилишни тарк қилишлари ёки бу ишда эътиборсиз қолишлари мумкин.
|