Ота-онага оқ бўлишwww.hidoyat.com30 – Ота-она олдида инграш ва аламни сездириш Бу – оқликнинг энг кўзга кўринмаган суратларидан биридир. Чунки ота-она, хусусан муштипар она фарзандининг мусибатлари боис безовталанади ва унинг қийналиши билан қийналади. Ота-она фарзанднинг алами сабабли аламланадилар, балки улар фарзандидан кўра қаттиқроқ аламланадилар. 31 – Ота-онадан изнсиз ва ҳеч бир эҳтиёжсиз узоқ бўлиб кетиш Баъзи фарзандлар ота-онадан узоқ бўлиш таъсирини билмайдилар ва ота-оналаридан изн олмай ва эҳтиёжлари бўлмай туриб узоқларга кетадилар. Ота-онаси яшайдиган юртни бирон бир сабабсиз ташлаб кетади. Айрим ҳолларда эса ўз юртида имкони бўлишига қарамай, бошқа юртларда ўқийди. Ёки бундан бошқа узоқлашишга омил бўла олмайдиган нарсаларни сабаб қиладилар. У ўзининг узоқда қолиши ота-онасига ҳасрат ва безовталик келтиришини билмайди. У ота-онаси ёки улардан бирининг ўлганини билмай қолиши мумкин. Натижада, ота-онага яхшилик ва хизмат қилиш неъматини бой беради. Аммо ўғил ҳақиқатан ғурбатга чиқишга эҳтиёжли ва ота-онасидан рухсат сўраган бўлса, зарари йўқ. 32 – Ота-онанинг ўлимини орзу қилиш
|