Ота-онага оқ бўлиш

www.hidoyat.com

Б – Хотинга инсоф қилиш

Масалан, хотиннинг ҳаққини билиш, ота-онасидан эшитган ҳамма нарсани қабул қилавермаслик, балки айтилган нарсани текшириш ва хотини ҳақида чиройли гумонда бўлиш.

В – Ўртани яхшилаш учун йўллар ўйлаб топиш

Масалан, хотинига ота-онамга ҳадя беринг деб тайинлайди ёки унга ота-онасига, хусусан онасига тақдим этиши учун совғалар харид қилиб беради. Бу каби ишлар қалбларни юмшатиб, гина-кудуратларни кетказади ҳамда муҳаббатга сабаб бўлиб, қалбдан ёмон гумонларни қувади.

Г – Хотин билан келишиш

Масалан, эр хотинига: "Мен, ота-онамдан ажралмас бир парчаман. Мен ҳар қанча ҳиссиётим сусайса ҳам, барибир, ота-онамга оқлик қилмайман ва уларга нисбатан қилинган ҳар қандай камситишни кўтара олмайман. Сизнинг ота-онамга бўлган сабрингиз ва эътиборингиз қанчалик кучайиб борса, менинг ҳам сизга бўлган муҳаббатим шунчалик ортиб боради"- дейди.

Шунингдек унга яқин кунларда у ҳам она бўлиши ва эрнинг ота онаси билан бўлиб ўтганга ўхшаш ҳолат у билан ҳам содир бўлиб қолиши, агар шундай бўлса уни нима нарса рози қилишини эслатиши керак. Бундан ташқари жанжал ғазаб ва шиддатни кучайтириши, мулойимлик кимда бўлса зийнат экани, кимда бўлмаса у ёмон бўлишини эслатиши ва бунда бошқа нарсаларни мисол ўлароқ келтириши керак.[9]

Иккинчи: келиннинг рўли

Келин бу мавзуда катта рўл ўйнаши мумкин. У эрини қизғанмаслиги, унинг қариндошларини ҳурмат қилиши, унинг ота-онасини, хусусан онасини кўпроқ иззат қилиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси эрига қилган ҳурмат ва яхшиликдан ўзга нарса эмас.

Шунингдек бу ишларда эрига бўлган муносабатни яхшилаш ва қувватлаш ҳамда ўртада пайдо бўлиши мумкин бўлган фитна оловини сўндириш ҳам бордир.



back 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 next