Ота-онага оқ бўлиш

www.hidoyat.com

11 – Рафиқанинг ёмон хулқи

Инсон Аллоҳдан қўрқмайдиган, ҳақларни риоя қилмайдиган, бетгачопар ва эрини ота-онасига қарши чиқиш, уларни уйдан чиқариш ёки уларга қилаётган яхшиликларини кесишга ҳаракат қиладиган ва эри ўзи учун  холи бўлиши ва унинг яхшиликларидан ўзигина фойдаланишни хоҳлайдиган хотинга мубтало бўлиши мумкин.

12 – Ота-онанинг дардларини яхши ҳис қилмаслик

Баъзи ўғиллар оталик ва айрим қизлар оналикни бошларидан кечирмаганликлари учун ҳам, ота-оналарига эътибор қилмайдилар: улар учун уйга кеч келишлари ёки ота-оналаридан узоқда қолишлари, ёхуд уларга ёмонлик қилишларининг ҳеч фарқи йўқдир.

Бу, юқорида зикр қилинган сабаблар – ота-онага оқ бўлишга олиб борадиган сабаблардан айримларигина, холос.

 

Тузалиш йўллари

Биз юқорида ота-оналарнинг зиммамиздаги ҳақлари, уларга яхшилик қилишга тарғиб, уларга оқ бўлишдан огоҳлантириш, оқ бўлиш кўринишлари, шакллари, ҳикоялари  ва сабабларини айтиб ўтдик.

Демак, оқил одам Аллоҳ таъоло ҳузуридаги мўл савобларга рағбат ва эртами-кечми келадиган қаттиқ азоблардан қўрқиб, ота-онага яхшилик қилиши, уларга оқ бўлишдан узоқ бўлишга тиришиши керак экан.

Хўш, ота-онага яхшилик қилиш нима дегани? Уларга нисбатан қандай одобларга риоя қилиниши керак? Уларга яхшилик қилишга ёрдамчи бўладиган омиллар нима?



back 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 next