Ота-онага оқ бўлиш

www.hidoyat.com

 

«وَوَصَّيْنَا الإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْناً عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنْ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ»

"Биз инсонга оат-онасини  (яъни уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни қорнидаги ҳомила каттайгани сайин онанинг ҳоли қуриб, заифлаша боради) уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келади). (Биз инсонга буюрдикки), "Сен менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан!" (Луқмон: 14).

Бу борада айтилган ҳадис шарифлар талайгина бўлсада, биз Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисни нақл қиламиз:

قال: سألت النبي صلى الله عليه وسلم أي العمل أحب إلى الله؟ قال «الصلاة على وقتها». قال ثم أيٌّ؟ قال «ثم بر الوالدين» . قال ثم أيٌّ؟ قال «الجهاد في سبيل الله».

"Мен расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан "Аллоҳ учун энг суюкли бўлган амал нима?"- деб сўрадим. У зот: "Ўз вақтида ўқилган намоз" дея жавоб бердилар. Мен: "Кейин-чи?"- деб сўраганимда: "Ота-онага яхшилик қилиш"- дедилар. Мен: "Кейин-чи?"- деганимда: "Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш"- дедилар" (Имом Бухорий: 525; Имом Муслим: 85).

Ота-онага яхшилик қилиш – соғлом табиатлар иқрор бўлган, самовий шариатлар иттифоқ келган нарса бўлиб, у – пайғамбарлар ахлоқи ва солиҳ инсонлар одатларидандир.

Шунингдек, у иймоннинг ростлиги, нафснинг олийжаноблиги ва гўзал вафодорликка далолатдир.

Ота-онга яхшилик қилиш исломий шариат гўзалликларидан биридир. Чунки у – яхшиликни эътироф қилиш, фазилатни сақлаш, Ислом шариати камолоти ва у барча ҳуқуқларни ўз ичига олишининг нишонидир.

Бу – ота-она учун бирон бир фазлни танимайдиган, ҳақ-ҳуқуқни риоя қилмайдиган, балки буларнинг ҳар иккисини ҳам рад этиб, улар устидан куладиган дунёвий тузумларга зиддир.



back 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 next