Ота-онага оқ бўлиш

www.hidoyat.com

Иккинчиси эса, онага нисбатан одобсизлик ва уни хафа қилишдир.

 

8 – Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик.

Бунга уйни йиғиштириш  ва тартиблаш, ёхуд овқат пишириш  ёки бошқа ишларда ёрдам бермаслик  киради.

Ҳатто, баъзи ўғиллар — Аллоҳ уларни ҳидоят қилсин — бу ишларда ёрдам беришни ўзи учун нолойиқ  ва "ўғил болалиги"ни пастга уриш деб тушунадилар.

Баъзи қизлар эса, — Аллоҳ уларни ҳам ҳидоят қилсин — онасининг уй ишлари билан қийналаётганини кўрсада, ёрдам бермайдилар.

Уларнинг баъзилари узоқ вақтларини дугонаси билан телефонда гаплашиш билан ўтказиб, онасига нисбатан «ўлганнинг устига тепган» қабилида иш тутади .

 

9 – Ота-она гапираётган вақтда юз ўгириш.

Бу – уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш ёки ёлғонликда айблаш учун шошилиш, улар билан тортишиш, жанжал қилиш билан бўлади. Бу ҳаракатларда қанчалар ота-онани таҳқирлаш ва уларнинг қадрини тушириш бор эканлиги ҳаммага маълум.



back 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 next