Ота-онага оқ бўлишwww.hidoyat.com10 – Ота-онанинг маслаҳатини олмаслик Айрим одамлар ота-онаси билан бирон ишида маслаҳат қилмайди, изн ҳам сўрамайди. Бу — ҳоҳ уйланиш, хотини билан ажралиш, уйдан чиқиш ва ҳоҳ ташқарида яшаш, дўстлари билан бирор жойга кетиш каби ишлар бўлсин. 11 – Ота-она олдига изнсиз кириш Ота-она олдига изнсиз кириш - одобсизликдир. Чунки, улар иккаласи ёки бири бошқалар кўриши нолойиқ бўлган ҳолатда бўлиши мумкин. 12 – Ота-она олдида муаммолар келтириб чиқариш Масалан ака-ука, хотин, фарзанд ёки бошқалар билан. Баъзи одамлар фақат ота-онаси хузуридагина оила аъзоларидан бирига қандайдир бир хато учун танбеҳ беришни ёқтиради. Шубҳасиз, бу иш ҳам уларни безовта қилиб, ранжитади.
|