Ота-онага оқ бўлиш

www.hidoyat.com

6 – Ҳишом ибн Ҳассон раҳимаҳуллоҳ айтди: "Менга Ҳафса бинт Сийрийн раҳимаҳаллоҳ айтдики, Муҳаммад ибн Сийрийннинг онаси Ҳижозлик бўлиб, бўялган нарсаларни суяр эди. Шунинг учун ҳам, Муҳаммд ибн Сийрийн онасига энг мулойим газламаларни сотиб олар, ҳайит куни келганида эса уларни бўятиб берар эди. Мен унинг онасига овозини кўтарганини ҳеч кўрмадим. Агар гапирса тинглаётган одамдек турар эди".[17]

Сийрийн оиласидан биттаси айтди: "Муҳаммад ибн Сийрийннинг онасига доимо тавозеъ билан гапирганини кўрардим"

Ибн Авн раҳимаҳуллоҳ айтди: "Муҳаммадни онаси олдида кўрган киши, овозининг пастлигидан, уни касалмикин, деб ўйлар эди".[18]

Ибн Авн раҳимаҳуллоҳ айтди: "Бир одам онаси ҳузурида турган Муҳаммад ибн Сийрийн олдига келди ва (атрофдагилардан): "Бунга нима бўлди, касалми?"- деб сўради. Унга: "Йўқ, касал эмас. У онаси ҳузурида доимо шундай туради"- деб жавоб бердилар.[19]

7 – Жаъфар ибн Сулаймон раҳимаҳуллоҳ ривоят қилди: "Муҳаммад ибн Мункадир юзининг бир тарафини ерга қўяр ва онасига: "Онажон, оёқларингизни юзимга қўйинг!"- дер эди".[20]

8 – Ибн Авн ал-Музаний раҳимаҳуллоҳни онаси чақирди, онасига "лаббай" деб жавоб берганди, унинг овози онасининг овозидан баландроқ чиқди, бунинг бадалига икки қулни озод қилди.[21]

9 – Умар ибн Зар раҳимаҳуллоҳдан: "Фарзандингизнинг сизга қилган яшлиги қандай эди?"- деб сўралганида, у: "Кундузлари орқамда, кечалари олдимда юрар ва мен остида бўлган уйнинг устига чиқмас эди".- деди.[22]

10 – Солиҳ ал-Аббосий раҳимаҳуллоҳ халифа Мансурнинг ҳузурига келиб, у билан гаплашди. У суҳбат асносида "отам, Аллоҳ раҳмат қилсин,..." жумласини кўп истеъмол қилди. Унга Рабийъ: "Амирулмўминийннинг ҳузурида отангга кўп раҳмат тилайверма!"- деди. У эса: "Мен сени маломат қилмайман. Чунки, сен оталар мазасини тотмагансан"- деди.

Халифа Мансур раҳимаҳуллоҳ мийиғида кулди ва; "Бани Ҳошимга қаршилик қилган одамнинг жазоси шудир!"- деди.[23]

11 – Ота-онасига кўп яхшилик қилганлардан бири – муҳаддис Бундор раҳимаҳуллоҳдир. Заҳабий раҳимаҳуллоҳ у ҳақда шундай деди: "У Басрадаги ҳадисларни жамлади, онасига яхшилик қиламан деб ҳадис йиғиш сафарига чиқмади."



back 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 next