Ота-онага оқ бўлишwww.hidoyat.comБаъзи фарзандлар — агар бадавлат бўлсалар меросларига эгалик қилиш учун, касал ёки фақир бўлсалар уларга қарашдан тезроқ қутилиш ёки залолат ва жаҳолатида ота-онасининг қаршилигисиз давом этиш учун уларнинг ўлишларини орзу қиладилар. 33 – Ота-онани ўлдириш ёки улардан қутилиш Гоҳида фарзанд бахтиқаролик қилиб, жоҳиллиги, ғазаби, мастлиги ёки меросга бўлган ҳарислиги ёхуд бошқа бир сабаб туфайли падаркушлик қилади. Бу – Аллоҳ ўз раҳматига олмаса, шумлик, нақадар хунук оқибат, ва юзнинг шувутлигидир! Булар ота-онага оқ бўлиш кўринишларидан баъзиларигина, холос. Бу қабиҳ ишлар ва разил ахлоқлар оқил, тақволи, солиҳ ва тўғри йўлдаги одамлардан асло содир бўлмайди. Ота-онасига оқ бўлган одамдан эзгуликлар нақадар йироқ! Унинг уқубати нақадар яқин! Ёмонликларнинг унга етиши эса нақадар тез! Буни ҳамма билиб, ўз кўзи билан кўрмоқда ҳамда ота-онасига оқ бўлган инсонларнинг ҳикоялари ва қандай ёмон оқибатларга дучор бўлганларини эшитмоқда. Оқ бўлганлар ҳаётидан қиссалар
|