Ота-онага оқ бўлиш

www.hidoyat.com


Deprecated: Function eregi_replace() is deprecated in /home/ozbalshia/public_html/page.php on line 99

Deprecated: Function split() is deprecated in /home/ozbalshia/public_html/page.php on line 103

5 – Ота-онага таҳқир кўзи билан қараш.

Ота-онага нафрат ва таҳқир кўзи билан қараш ҳам оқ бўлиш сабабларидан биридир.

Муовия ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳ Урва ибн Зубайрдан ривоят қилди: "Отасига ўқрайиб қараган одам (отасига) яхшилик қилмабди" (Имом Заҳабий, "Сияру аъламин-нубалаа": 4/433).

 

6 – Ота-онага буйруқ бериш.

Онага уй супуриш ёки кийимларни ювиш, ёхуд овқат тайёрлаш каби ишларни буюриш. Бундай қилиш хусусан онанинг ожиз, ёши улғайган ва бемор пайтларида мумкин эмасдир.

Агар она бу ишларни ўз ихтиёри ёки ҳоҳиши билан қилса, зарари йўқ бўлиб,  унга миннатдорчилик билдириш ва ҳаққига дуо қилиш лозимдир.

 

7 – Она тайёрлаган овқатни танқид қилиш.

Бу ишда иккита хато бор: биринчиси таомни айблаш, бу мумкин эмас. Чунки расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳеч қачон таомни айбламадилар: таом ёқса ер, ёқмаса емас эдилар.



back 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 next