Ота-онага оқ бўлишwww.hidoyat.comDeprecated: Function eregi_replace() is deprecated in /home/ozbalshia/public_html/page.php on line 99 Deprecated: Function split() is deprecated in /home/ozbalshia/public_html/page.php on line 103 Баъзилар эса ота-онаси олдида хотинларига қаттиқ меҳрибончилик қиладилар, бир вақтнинг ўзида ота-оналарига қаттиқ муомала қилиб, уларнинг ҳақларини риоя қилмайдилар. Бу масалада кейинги саҳифаларда кенгроқ тўхталиб ўтамиз. 22 – Ота-онани муҳтож бўлганларида ёки ёшлари улғайганида ёлғиз ташлаб қўйиш Баъзи фарзандлар камолот ёшига етиб, бирон бир касб эгаси бўлиб пул топади-да, ўзи билан ўзи бўлиб, ота-онасига қарамай қўяди. 23 – Ота-онадан воз кечиш, уларни тилга олиш ёки уларнинг фарзанди бўлишдан уятиш Бу – оқликнинг энг хунук кўринишларидан биридир. Баъзи фарзандлар ижтимоий ҳаётдаги мансаблари кўтарилиши билан ота-онасидан воз кечадилар ёки уларнинг оҳори тўкилган кийимлари билан уйида ҳозир бўлишларидан уяладилар. Ҳатто баъзида улар ҳақида сўралсалар: "Улар бизнинг хизматкорларимиз!", деб айтишдан ҳам тоймайдилар! Баъзилар эса ўз отасининг исмини тўй ва бошқа маросимларда тилга олинишини рад қилади. Бу инсоннинг тубанлиги, ақли пастлиги, сафиллиги ва калтабинлигига далолат қилади.
|