Ота-онага оқ бўлиш

www.hidoyat.com

Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Хоқон ал-Марвазий айтади: "Бундор раҳимаҳуллоҳ айтди: "Мен илм излаш учун чиқмоқчи бўлдим. Бироқ, онам бунга рози бўлмадилар. Мен онамга итоат қилдим ва менга илмда барака ато этилди"- деди".[24]

12 – Асмаъий раҳимаҳуллоҳ айтди: "Аъробийлардан бири менга айтди: "Мен ота-онасига энг оқ бўлган ва ота-онасига энг яхши бўлган одамларни излаб йўлга равона бўлдим. Қабилаларни айланиб, пешин жазирамасида бўйнига арқон ташлаб, қудуқдан пақирда сув тортаётган қария олдига етиб келдим. Бир ёш йигит унинг орқасига қайишдан қилинган арқон билан урар, зарба олган ерлар моматалоқ бўлган эди. Мен: "Бу кучсиз қарияни ургани Аллоҳдан қўрқмайсанми?! Аслида, унинг бўйнидаги шу арқонни тортиш, урганингдан баттар-ку?!"- дедим.

Йигит: "Шундай бўлишига қарамай, у – менинг отам"- деди. Мен: "Аллоҳ сенга яхши мукофотлар бермасин!" деганимни биламан ҳалиги йигит: "Овозингни ўчир! Бу ҳам бобомга, бобом эса отасига шундай қилар экан!"- деб қолса бўладими! Буни эшитиб: "Бу – одамларнинг энг оқи-ота-онасига итоатсизроғи экан"- деб хулоса чиқардим.

Сўнгра, яна қабилаларни айлана бошладим ва бир ёш йигитнинг олдига етиб келдим. У бўйнига бир замбилсимон нарсани осиб олган, унинг ичида эса полопондек бир чол бор эди. У замон-замон отасини олдига қўйиб, полопонларни едиргандек, овқатлантирар эди. Мен ундан бу ким деб, сўрадим, у: отам, у қариб қолди, мен эса уни ўз қарамоғимга олдим, деди.  Мен: "Бу йигит араблар ичида ота-онасига энг кўп яхшилик қилган одам экан"- деб хулоса чиқардим".[25]

13 – Талқ ибн Ҳубайб раҳимаҳуллоҳ

 Ð¾Ð±Ð¸Ð´ ва олимлардан бири эди. У онасининг бошидан ўпар ва онасини ҳурмат қилиб, у турган уйнинг томига чиқмас эди.[26]

14 – Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳ айтди: "Отам вафот этди ва мен Аллоҳ таолодан унинг гуноҳларини кечиришини сўраб бир йил дуо қилдим".[27]

 

Сўзимиз сўнггида: "Барча оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин".

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.-деб дуо қиламиз.



back 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 next