Ота-онага оқ бўлиш

www.hidoyat.com

Ота-онанинг ҳар иккиси ёки бири ғазабнок, қўпол ёки фарзанд суймайдиган бирон бир сифатга эга бўлиши мумкин. Бундай пайтда фарзанд ота-онасидаги бу сифатни тушуниши ва унга қараб муомала қилиши керак.

25 – Ота-она учун ҳаётлик даврларида кўп дуо қилиб, истиғфорлар айтиш

Аллоҳ таоло айтди: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!» (Исро: 24);

«Роббим, Ўзинг мени, ота-онамни, менинг уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират қилгин!» (Нуҳ: 28)

26 – Ота-онага ўтганларидан кейин ҳам яхшилик қилиш

Вафотларидан кейин ҳам ота-онага яхшилик қилишнинг тўхтамаслиги – ота-она ҳаққининг нақадар катталиги ва Роббул-Оламийн раҳматининг ўта буюклигига далолат қилади.

Чунки, баъзи одамлар ота-оналарига ҳаётлик даврларида яхшилик қила олмаганлари ва уларнинг ҳақларини адо эта олмаганлари учун пушаймон ва уларга яхшилик қилиш учун бу дунёга яна қайтиб келишларини умид қиладилар.

Мусулмон одам қилолмай қолган нарсаларига етишиши ва ота-онасига ўлганларидан кейин ҳам яхшилик қила олиши мумкин. Бу қуйидагича бўлиши мумкин :

Фарзанднинг солиҳ бўлиш;

Ота-она учун кўп дуо қилиб, истиғфор айтиш;



back 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 next