Албатта Шайтон душмандир



Шайтон адовати ва инсон адовати ўртасидаги фарқ

«(Эй Муҳаммад), марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг! Агар сизни шайтоннинг васвасаси йўлдан урмоқчи бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта, У эшитгувчи, билгувчидир». (Аъроф, 199-200-оят). «Сиз (улар қилаётган) ёмонликни энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! Биз улар (сизни масхаралаб) айтаётган гапларни жуда яхши билгувчидирмиз. Ва айтинг: «Парвардигорим, мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман. Яна мен Сендан (ё) Парвардигорим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ беришингни сўрайман». (Мўминлар, 96-98-оятлар).
«...Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) банагоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ- содиқ дўст каби бўлиб қолур. Унга (ёмонликни яхшилик билан дафъ қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур. Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздириб (мазкур хислат эгаси бўлишдан қайтармоқчи бўлса) у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг. Зеро у эшитгувчи, билгувчи зотдир». (Фуссилат, 34-36-оятлар).
Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Бу уч оят маъносидаги тўртинчи оят йўқ. Буларда Аллоҳ таоло инсий душман билан муроса қилиш, унга гўзал муомала этишни буюрадики, тоинки, бу инсон ўзининг асл эзгу табиатига қайтсин, ўртада дўстлик, самимият юзага чиқсин. Шу билан бирга шайтоний душмандан паноҳ тилашга амр этади. Чунки бу душман муросани ҳам, яхшиликни ҳам билмайди. Ўзи ва Одам ўртасидаги адоватнинг қаттиқлигидан Бани Одамга ҳалокатдан бошқани хоҳламайди.

Тавҳидда шакка солиш
Тавҳид—Исломнинг асоси, мустаҳкам қўрғонидир. Аввалги мусулмонларнинг зафарлари сирри удир. Исломий империялар ҳам унга барпо бўлган. Чунки эрларни у етиштиради ва Исломнинг мағзи ҳам удир. Шундан шайтоннинг энг кўп ва энг қаттиқ ҳужумлари ҳам бу асос ва ушбу қўрғонга бўлади.

Шайтоннинг тугуни ва уни ечиш йўли
«Расулуллоҳ (с.а.
o в.) айтдилар: «Шайтон сизлардан бирингиз ухлаб ётган пайтида гарданига учта тугун тугади. У ҳар бир тугунга ура туриб: «Ўали тун узоқ, ухлайвер», дейди. Агар (банда) уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, иккинчи тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, учинчи тугун ҳам ечилади, ҳамда у тетик ва хушҳол бўлиб қолади. Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади».
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳга кўра, уламолар бу тугун тўғрисида ихтилоф қилганлар. Айримлари у инсонга қилинган сеҳр тугуни маъносидаги ҳақиқий тугун бўлиб, уни тўшакдан туришдан тўсади, дейишади. Демак, у сеҳрнинг таъсири каби, уйқудаги кишини оғирлашишига таъсир этадиган шайтон сўзидир.
Баъзиларининг фикрига кўра эса, у – тугунларга дам солувчиларнинг амалидек қилинадиган амалдир. Яна бошқалари эса, у -- қалбнинг боғланиши ва кўр бўлишидир, гўё шайтон банданинг ичида васваса қилиб, «ҳали тун узоқ, ухлайвер», деб пичирлайди ва уйғонишдан кечиктиради, дейишади. Мазкур тугун мажозий тугун бўлиб, тун намозига туришга шайтоннинг қаршилик кўрсатишидан киноя этилган, деган раъй ҳам мавжуд.
Ўофиз Ибн  
Hажар айтадилар:  Hадисдаги «...ура туриб»дан мурод, яъни шайтон таъкидлаш ва маҳкамлаш мақсадида мазкур сўзларни айтиб тугунга қўл уради.
Шундан ҳам баъзилар уни «гарданга уриш ҳадиси» дейдилар.
Бу учта зарба Аллоҳни зикр қилмай ёки «Оятул-курсий»ни ўқимай ётган ғофилга етади. Агар бир киши ҳадис лафзи ҳаммага тегишлику, дейдиган бўлса, жавоб шулки, бу ҳадисдаги умумийликни ухлаш пайтида «Оятул-курсий»ни ўқиш тўғрисидаги ҳадисни хослайди.
Имом Нававий «... у тетик ва хушҳол бўлиб қолади» жумласининг маъносини шундай шарҳлайдилар; яъни у Аллоҳи карим муваффақ қилган тоатга савоб беришдаги ваъдасига, шунингдек, ўзи ва тасарруфларидаги баракага, ҳамда шайтоннинг тугуни ва оғирлаштиришдан қутулганига хурсанд бўлиб юқоридаги ҳолга тушади.
«... акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади». Бунинг маъноси шайтоннинг тугуни, оғирлаштириши ва миниб олиши сабабидан шу ҳолга тушади.

Hадиснинг зоҳири шунга далолат қиладики, ким мана бу уч иш; зикр, таҳорат ва намозни жамламаса «ланж ва танбал инсонлар» сирасига киради.
Мазкур ишлардан шайтоннинг кўзлаган мақсади, бандани тундаги намоздан қайтариш ва бу билан унга кун бўйи эгалик қилиб йўлдан чалғитишдир.

www.Hidoyat.org – saytidan olindi!