Islom tarixidagi qorasahifalardan biri



Ўттиз иккинчи ҳижрий сана.
Қудратли Ислом давлатининг пойтахти Мадинаи Мунаввара шаҳри.
Ўша пайтдаги Ислом давлати бошлиғи, халифа Усмон ибн Аффон у шаҳар кўчалари бўйлаб юриб кетмоқда.
У киши кечагина одамларнинг қўйини боқиб кун кўрадиган нимжон, пакана ва бечораҳол чўпонча, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бугун бетоб бўлиб қолганларини эшитиб ташвишга тушган..
Кечагина одамларнинг қўйини боқиб кун кўрадиган нимжон, пакана ва бечораҳол чўпонча, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни бугун ҳолидан хабар олишлари лозимлигини яхши билади.

Абу Добядан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида халифа Усмон ибн Аффон кўргани келди ва у кишига: «Нимадан шикоятинг бор», дедилар. (uyalmasdan)
Шунда Абдуллоҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Гуноҳларимдан», деб жавоб бердилар.
«Нимани хоҳлайсан?» деб сўради Усмон.
«Роббимнинг раҳматини», деди Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
«Сенга табиб юборайми?» деди Усмон.
«Табиб (deyayotgan odamning ) Ўзи касал қилди», деб жавоб қилидилар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.
«Бўлмаса, моддий ёрдам беришни буюрайин», деди халифа.
«Менинг унга ҳожатим йўқ!» деди бемор.
«Сенга бўлмаса, кетингдан қолган қизларингга керак бўлар», деди халифа.
«Менинг қизларимни камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Менинг бешта қизим бор. Барчаларига ҳар кечада «Воқеа» сурасини ўқишни буюрганман. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг, ким «Воқеа» сурасини ҳар кечада ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди, деганларини эшитган эдим,-дедилар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.

Tahririyatdan ilova :
Albatta bu voqeani o’qigan odam unda yashiringan bir haqiqatni ko’rishi mumkin. U ham bo’lsa Abdulloh bin Mas’udning Usmondan bezor ekanligi, chunki u Usmonning savollariga istamay qisqa javob berar edi. Nimaga deysizmi? Chunki Abdulloh bin Mas’uddek buyuk sahobani Usmon kaltaklab o’zi yaralagan edi va ana shu zarbalar tasirida o’lim to’shagida yotgan qarigan Abdulloh ibn Mas’ud Usmon bilan qanday muomala qilmoqligi lozim edi. Uning kaltaklanishining sababi esa bu Abdullohning xalifaga (Usmonga) qilgan etirozi edi. Usmon Baytul molni talon taroj qilib ishlatganidan keyin Baytul molning hazinaboni bo’lgan Abdulloh bin Mas’ud unga etiroz bildirib uni Xudodan qo’rqishga chaqirgan edi, bu esa Usmonga yoqmadi va bechora Abdullohni kaltaklashni boshladi. Qur’on qorisi hazrat Paygambarimiz (sollolohu alayhi va olihi vasallam)ning vafodor sahobalari hazrat Abdulloh ibn Mas’ud rizvonullohi alayh shunday qilib haq yo’lda zolim Usmon tarafidan shahid bo’lgan edi. Ha islom tarixi (ming afsuslar bo’lsinki!) ana shunday qora kunlarni  ham boshidan kechirgan. Bu haqiqatni oshkor qilish va undan kerakli natijalarni chiqarish vaqti kemadimikin?! Siz nima deysiz, aziz o’quvchi?