Ота-онага оқ бўлиш

www.hidoyat.com

1 Абу Толибнинг қизи Умму Ҳонеънинг мавлоси[11] Абу Мурра айтди: "Мен Абу Ҳурайра билан Ақиқдаги ерига бирга бордим. У ерига кириб келганида: "Онажон, сизга Салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин!"- деди.

— Онаси унга жавобан: "Сенга ҳам салом ва Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин!"- деди.

— Абу Ҳурайра: "Мени гўдаклигимдан буён тарбия қилганингиз учун сизга Аллоҳ раҳм қилсин!"- деди.

— Буни эшитган онаси: "Ўғилгинам, менга ёшим улғайганда қилган яхшиликларинг учун Аллоҳ сенга яхши мукофотлар бериб, сендан рози бўлсин!"- деди.[12]

2 – Абдуллоҳ ибн Умар Макка кўчаларининг бирида бир аъробийга дуч келиб, унга салом берди-да, у одамни ўзи минадиган эшакка миндирди ва унга бошидаги салласини ечиб берди.

Ибн Динор раҳимаҳуллоҳ шундай деди: "Биз унга: "Аллоҳ сизни кечирсин, у аъробийлардан ва оз нарсага ҳам рози бўлаверади-ку"- дедик. Абдуллоҳ ибн Умар: "Унинг отаси (отам) Умар ибн Хаттобга дўст эди. Мен эса расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг: "Яхшиликларнинг яхшироғи – фарзанднинг отасининг дўстларига қилган алоқасидир"- деганлари эшитгандим"- деди.[13]

3 – Мўъминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо деди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатга кирдим ва уерда бир қироат эшитдим-да: "У ким?"- дедим. (Менга) "(У) Ҳориса ибн Нўъмон, дейилди." Яхшиликнинг самараси будир. Яхшиликнинг самараси будир.- дедилар" У одамлар ичида онасига энг яхшилик қилувчироғи эди".[14]

4 – Абу Абдурраҳмон Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ айтди: "Каҳмас ибн Ҳасан уйда юрган чаённи кўриб, уни ўлдирмоқчи ёки ушламоқчи бўлди. Бироқ, чаён қочиб, тешикка кириб кетди. У қўлини тешик ичига тиқиб чаённи ушламоқчи бўлганди чаён унга озор бера бошлади. Ундан: "Бу ишни нимага қилдингиз?"- деб сўралганида: "Чаён тешикдан чиқиб, онам олдига келиб уни чақиб олишидан қўрқдим" деб жавоб берди".[15]

5 – "Зайнул-обидийн" номи билан машҳур бўлган Абу Ҳасан ибн Али ибн Ҳусайн ибн Алий ибн Абу Толиб

У - тобиинларнинг улуғларидан бўлиб, онасига кўп яхшилик қилар эди. Унга: "Сизнинг ўз онасига кўп яхшилик қилган фарзандлардан бири эканингизни биламиз. Шундай экан, нега онангиз билан бирга овқатланмайсиз?"- деб сўраганларида у: "Қўлларим онамнинг кўзлари (олиш учун) тушган луқмани олиб, унга оқ-итоатсиз бўлиб қолишдан қўрқаман"- деб жавоб берди.[16]



back 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 next