Ота-онага оқ бўлиш

www.hidoyat.com

Фарзанд ота-онасига қўлидан келган хизматни қилиши ва доимо етарлича хизмат қила олмаганини эътироф этиши ва ота-онасининг ҳаққини тўла адо эта олмагани учун улардан кечирим сўраши керак.

11 – Онанинг ҳаққини муқаддам қўйиш

Онага меҳру-шафқат кўрсатиш ва унга яхшиликлар қилиш, отага меҳу-шафқат кўрсатиш ва унга яхшиликлар қилишдан муқаддам эканини унутмаслик керак. Чунки Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: "Бир киши расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳузурига келиб: "Ё расулуллоҳ, менга чиройли суҳбатдош бўлишга ҳақлироқ бўлган одам ким?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам: "Онанг"- дедилар.

   "Кейингиси-чи?"- деди.

   "Онанг"- дедилар.

   "Кейингиси-чи?"- деди.

   "Онанг"- дедилар.

   "Кейингиси-чи?"- деди.

   "Отанг"- дедилар.[7]

Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни шарҳлар экан шундай деди: "Бу ҳадиснинг хулосаси шуки, онага отага қилинадиган яхшиликнинг уч баробари қилиниши керак. Сабаби, ҳомиладорликнинг оғирлиги, туғиш ва эмизишдир. Бу уч хусусият онагагина хос бўлиб, улар билан угина қийналади ҳамда тарбиялашда отага шерик бўлади".[8]



back 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 next