Ота-онага оқ бўлишwww.hidoyat.comИккинчиси эса, онага нисбатан одобсизлик ва уни хафа қилишдир. 8 – Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик. Бунга уйни йиғиштириш ва тартиблаш, ёхуд овқат пишириш ёки бошқа ишларда ёрдам бермаслик киради. Ҳатто, баъзи ўғиллар — Аллоҳ уларни ҳидоят қилсин — бу ишларда ёрдам беришни ўзи учун нолойиқ ва "ўғил болалиги"ни пастга уриш деб тушунадилар. Баъзи қизлар эса, — Аллоҳ уларни ҳам ҳидоят қилсин — онасининг уй ишлари билан қийналаётганини кўрсада, ёрдам бермайдилар. Уларнинг баъзилари узоқ вақтларини дугонаси билан телефонда гаплашиш билан ўтказиб, онасига нисбатан «ўлганнинг устига тепган» қабилида иш тутади . 9 – Ота-она гапираётган вақтда юз ўгириш. Бу – уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш ёки ёлғонликда айблаш учун шошилиш, улар билан тортишиш, жанжал қилиш билан бўлади. Бу ҳаракатларда қанчалар ота-онани таҳқирлаш ва уларнинг қадрини тушириш бор эканлиги ҳаммага маълум.
|